Ўтган йили баҳорда Марҳамат туманидаги 36-умумтаълим мактаби биноси агентлик мактабига айлантириш важи билан қишлоқ болаларидан тортиб олиниб, бузилган, 400 га яқин ўқувчилар эса бошқа ҳудудлардаги мактабларга мажбуран кўчирилган эдилар.
Орадан бир йил ўтди. Асоссиз тугатилган 36-мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари сентябрдан буён ҳеч қандай шароитлари йўқ, одамлар "ДОМ БЫТА" деб айтайдиган эски бинода ўқиб келишмоқда.
Ота-оналару, ўқитувчилар, қўйингки икки қишлоқ аҳолиси қишлоқ болаларига мактабини қайтариш, ҳокимнинг қарори ногтўғрилигини исботлаш учун бир неча бор мурожаат қилганлар. Бундан 2 ой олдин турли интернет нашрларда чиққан ушбу видеомурожаатларга эса ҳеч ким пинак бузмаяпти.
Паймонаси тўлган ота-оналар ва ўқитувчиларнинг дардига яхшиси ўзингиз қулоқ тутинг!
Негізгі бет Янги Ўзбекистонда болалар "Дом быта"да ўқишадими???
Пікірлер: 5