Жонсиз бир буюмни эмас, аёлни ёқишди, тирик ёқишди.
6- апрель куни Янгийўл тумани Нурабод маҳалласида даҳшатли ҳодиса юз берди.
Маълумотларга кўра, ўша куни кечки соат 8-9 оралиғида ишдан қайтаётган С.М исмли аёл бир икки нафар кўча безорилари томонидан ҳужумга учраган.
Гумонланувчилардан бири аёлни бош қисмига хода орқали қаттиқ жароҳат етказиб, дала бошидаги зовурга судраб борган. Аёл ҳушидан кетган вақтда гумонланувчи туман автомобиль ёқилғи қуйиш шохобчасидан ёқилғи олиб келган ва аёлни ёқиб юборган. Ушбу ҳолат натижасида аёл вафот этган.
Содир этилган жиноятнинг эртаси куни аёл жасади фарзандлари томонидан топилган. Гумонланувчилар қўлга олиниб, тергов ишлари бошлаб юборилган.
Негізгі бет Янгийўл туманида “кўча безорилари” йўловчи аёлни ёқиб юборди
Пікірлер: 2,2 М.