"Одил судлов" кўрсатуви
"Ўзбекистон" телеканали
Бугунги кўрсатувимизда Ўзбекистон Республикаси жиноят кодекси 251-моддаси 3-қисми билан айбланаётган Нормўминов Чори Раимовичга оид жиноят иши кўриб чиқилади. Нормўминов Чори Раим ўғли 1995 йили 13 июн куни Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, уйланмаган, маълумоти ўрта махсус,"Гулистон фарм" масъулияти чекланган жамиятидаги дорихонада норасмий сотувчи бўлиб ишлаган. Жиноят иши бўйича гаров чораси қўлланилган. Айблов бўйича ҳужжатни 2020 йил 19 август куни олган. Нормўминов Чори Раим ўғли Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 45 даҳа 1 уй 74 хонадонда жойлашган "Гулистон фарм" масъулияти чекланган жамиятига қарашли дорихонада норасмий сотувчи бўлиб ишлаб келиб 2020 йил 7 июн куни соат 17:00да фуқаро Раҳматов Анвар Акмаловичгагиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп дори ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи капсулаларни ҳар бирини 18 минг сўмдан қонунга хилоф равишда сотаётган пайтида Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Чилонзор тумани ходимлари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган махсус тадбир жараёни давомида қўлга олинди.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz
Негізгі бет Ноқонуний равишда кучли психотроп дориларни сотган дорихона сотувчисининг суд жараёни | Odil sudlov
Пікірлер: 13