Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
“Нас сураси”
1. (Эй, Муҳаммад!) Айтинг: «Паноҳ тилаб илтижо қилурман одамлар Парвардигорига. 2. Одамлар Подшоҳига. 3. Одамлар Илоҳига. 4. (инсон Аллоҳни эслаганда) чекиниб, (эсламаганда) васваса қилувчи (шайтон) ёвузлигиданки. 5. (у) одамларнинг дилларига васваса солур. 6. (Ўзи) жинлар ва одамлар жинсидандир».
Бу сура Қуръони Каримдаги охирги сурадир. Бу сура Пайғамбар алайҳиссалом кундалик ҳаётда доимий ўқиб юришга тарғиб қилган “икки паноҳ сўралувчи” сураларнинг бири саналади. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Пайғамбар алайҳиссалом ҳар кеча тўшакларига ётиш олдидан икки кафтларини бирлаштириб, у иккисига дам солиб, сўнг “Қул ҳуваллооҳу аҳад”, “Қул аъуузу бироббил фалақ” ва “Қул аъузу бироббинНас” сураларини ўқиб, кейин икки кафтларини баданларидан қўллари етган жойларга суртардилар. Аввал бошлари, юзлари ва баданларининг олд томонидан бошлардилар. Бу ишни уч марта амалга оширардилар”. Сиз ҳам азиз китобхон, ухлаш олдидан мазкур сураларни ўқишни ўзингизга одат қилинг. Шунда бирор ёмон туш кўрмайсиз, ҳар хил касалликлар сизга етмайди. Душманлар, сизни ташвишга солиб турган хавф, турли бало-офат, сеҳргарларнинг сеҳри, ҳасадгўйларнинг ҳасади, шайтон васвасасидан омонда бўласиз. Шуни унутмангки, бу сураларни ўқиш асносида қалбингиз Аллоҳ таолодан бошқа нарсаларга чалғимасин.
Негізгі бет Nos surasi yodlash | Nas surasi birgalikda yodlaymiz
Пікірлер: 585