Аллоҳ таоло Нуҳ сурасида марҳамат қилади:
«Нуҳ деди: «Роббим, улар менга исён қилдилар ва моли, бола-чақаси зиёндан бошқани зиёда қилмаганга эргашдилар ва ниҳоятда катта макр қилдилар. Улар: «Илоҳларингизни ҳеч тарк қилманглар ва Ваддни ҳам, Сувоъни ҳам, Яғусни ҳам, Яуқни ҳам, Насрни ҳам тарк қилманг», дедилар» (21-23-оятлар).
Ривоятларда келишича, Вадд, Сувоъ, Яғус, Яуқ ва Насрлар солиҳ, тақводор кишилар бўлишган. Одамлар уларни ниҳоятда яхши кўриб, ҳурмат қилишган. Вақти-соати етиб, улар вафот этиб кетишгач, одамлар шайтон васвасасига учиб, уларнинг суратларини чизишган, сўнг ҳайкалларини ясаб олишган. Улар зиёрат қилинган ва аста-секин уларга дарду ҳасратлар айтиладиган бўлган. Оқибатда вақт ўтиб уларга илоҳ деб қаралган ва ибодат қилинган.
Тарихчиларнинг таъкидлашларича, у зот Маккаи мукаррамада Масжидул Ҳаромнинг яқинига дафн қилинганлар.
Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғилларидан бири бўлмиш Сом ва унинг фарзандлари Арабистон яримороли томонга юрдилар. Ҳомнинг ўғиллари жануб тарафга - Ироқ томон юрдилар ва ўша ерларнинг атрофларига жойлашдилар. Нуҳ алайҳиссаломнинг Ёфас исмли ўғиллари ва унинг зурриёти шарқ томонга, бир қисми эса ғарб томонга ҳаракатланишди. Бошқалар эса турли тарафларга тарқалиб кетди.
Негізгі бет Нух алайхиссалом киссаси. Янги талқинда. Нух пайгамбар.
Пікірлер: 53