Азал-азалдан шарқ бозорлари ўзининг гавжумлиги ва маданият улашувчи жой сифатида машҳур бўлиб келган, бозор фақат савдо-сотиқ билан хизмат қилибгина қолмай, шаҳар халқи ҳордиқ чиқарадиган жой ҳам, лекин бугунги репортажимиз орқали ёритилаётган Шофиркон туман деҳқон бозори ҳақида бундай фикрларни айтолмаймиз.
Тафтиш.уз Ахборот агентлиги ижодий жамоаси Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи фуқаролардан тушган мурожаат бўйича Шофиркон туман деҳқон бозорининг санитария-гигиеник ҳолати ва у ердаги тадбиркорларнинг савдо жараёнларини, шунингдек бозордаги нарх-наво, ҳозирда тобора баҳоси ошиб бораётган ёғ ва гўшт маҳсулотларининг бозор расталаридаги нархини ўрганиш учун боришди. Журналистик текширувлар жараёнидан шу маълум бўлди-ки, бозор ҳудудига кириб бораверишдан токи бозор ичкарисидаги йўллар ҳам умуман талабга жавоб бермаслиги аён бўлди. Автомобилларнинг турар жойлари йўқлиги, ўзлари хоҳлаган жойга машиналарини қўйиб кетишлари ва бунинг оқибатида кириш жойида тартибсизлар келтириб чиқариши аён бўлди. Гўшт растасига кирилганда ҳавонинг иссиғида гўшт маҳсулотларининг музлатгичда сақланмаётганлигини шоҳиди бўлдик, Шу билан биргаликда ёймаларда ерда ўтириб савдо қилаётган савдогарлар маҳсулотлари санитария қоидаларига жавоб бермаслиги, бозор атрофлари чиқинди ва ахлатлардан тозаланмаган, бозор ходимлари журналистлар ва уларнинг иш қуролларига нисбатан маълум қаршиликлар кўрсатишди, сабаби бозордаги оғир аҳволни ёритмаслик учун мухбирларга бор қаршиликларни намойиш қилишди. Бозор директори ва бозор қоровули, шу ерда фаолият юритадиган тадбиркорлар журналистларга «иғвогарлар» деб ном қўйишиб, уларнинг қонуний фаолиятига тўсқинликлар қилишди ва бу билан «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинликлари тўғрисида»ги Қонуннинг, «Журналистик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида »ги ва «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунларнинг бир неча моддаларини қўпол равишда бузишиб, журналистларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳақорат қилганлик, унинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига таҳдид, зўравонлик ёки тажовуз қилганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлди. Бизни ҳайрон қолдирган ҳолат шу бўлди-ки, мамлакатимизда ҳали ҳам давом этаётган эпидемиологик вазият талаб ва қонунларини менсимай, ниқоб ва антисептик воситалардан фойдаланмай, ўз ҳаётларига хавф солаётганларини унутиб қўйишмоқда. Нима бўлганда ҳам биз ўз вазифамизни бажардик. Мутасаддилар ва бозор маъмурияти бундан тегишли хулосаларни чиқариб оладилар деб ўйлаймиз.
______________________________
Video silkasi: • Шофиркон туманидаги та...
#Бозор #Бухоро #Шофиркон #Шукурулло_Ҳакимов #Санитария #Ғайрат_Абераев
Негізгі бет Шофиркон туманидаги тартибсиз бозор ва ундаги ЖАНЖАЛКАШЛАР
Пікірлер: 41