Керакли масаллиқлар:
✅Оқ хамир учун:
🔸 150 гр эритилган сариёғ
🔸 150 гр илиқ сув
🔸 1-2 гр туз
🔸 1-2 гр дрожжа
🔸 400 гр ун
✅ Какаоли хамир учун:
🔸 110 гр сариёғ
🔸 150 гр сув
🔸 150 гр шакар
🔸 25 гр какао (2 ош.қ)
🔸 380 гр ун +-
🔸 1-2 гр туз
🔸 1-2 гр дрожжа
Тайёрланиши:
Эритилган сариёғ, сув, дрожжа, туз ва унни солиб юмшоқ хамир қорилади ва 30 минут музлатгичда тиндирилади.
Қора хамир учун шакар, сув, сариёғ ва тузни идишга солиб газга шакар эригунича қўйиб оламиз. Дрожжа, ун, какао солиб юмшоқ хамир қорилади ва 30 минут музлатгичда тиндирилади.
Оқ хамирни 6 бўлакка, қора хамирни 3 бўлакка бўлиб оламиз.
2 та оқ ва битта қора хамирни ёйиб устма уст тахлаб тўртбурчак шаклида кесиб оламиз. Иккала учини бирлаштириб тугиб оламиз ва ўрта оловда қиздирилган ёғда қизаргунича пишириб оламиз.
✅ Қиём тайёрлаш:
🔸 200 гр шакар
🔸 200 гр асал
🔸 200 гр сув
Шакар ва сувни 5-10 дақиқа қайнатиб, асални қўшамиз ва яна 10-15 дақиқа пастроқ оловда қайнатилади.
Тайёр чак чакларни қиёмга ботириб идишга териб чиқамиз. Жудаям мазали бўлади албатта тайёрлаб кўринг. Телеграм каналимизга обуна бўлинг 😊👇
t.me/joinchat/AAAAAEXUtoZ1Bmk...
#chakchak #чакчакрецепт #hayit
Негізгі бет Оқ-қора чак чак
Пікірлер: 83