"Мазали саёҳат" кўрсатуви
"Дунё бўйлаб" телеканали
Ўзбек ошхонаси шубҳасизки, ўзбек маданиятининг энг аҳамиятли ва таассуротли қисми. Ўзбек миллий таомлари ниҳоятда хилма-хил ва таркиби бой. Миллий ошхонада таомларни хушҳўр ва хуштаъм қилишда зиравор, туз ва бошқа фойдали зиравор маҳсулотлардан меъёрида фойдаланилади. Аччиқ, ёғли, нордон ёки ширин бўладими, барча таомларда ўрта меъёрида. Миллий овқатлар турлари йиллар мобайнида Ўзбекистон ҳудудида яшаётган халқларнинг биринчидан турфа диний-маданий жиҳатлари, иккинчидан иқтисодий, шунингдек табиий омиллар сабаб шаклланган. Ўзбек ошхонаси таомлари қисман турли халқ, эътиқод ва урф-одатлари, рецептлари асосида бойиган бўлишига қарамай, ўзининг алоҳида хусусиятига эга. Буюк ипак йўлининг савдо-сотиқ бўйича асосий чорраҳаларидан бирида жойлашган Тошкент, Фарғона ва Самарқандга бир қанча давлатлар маданиятининг кириб келиши натижасида ўзбек ошхонаси Яқин ва Ўрта Шарқ, уйғур, ҳинд, рус халқлари ошхонасининг энг илғор жиҳатларини ўзлаштиришга эришган. Таомларнинг аксариятида дон-дун, ун, сут, гўшт маҳсулотларидан фойдаланилади. Умуман олганда, сабзавот ва донли маҳсулотлар ўзбек ошхонасида тайёрланадиган таомлар учун асосий ажралмас таркибий қисм ҳисобланади. Мева-чева, кўкат ва ширинликлар эса ўзбекона дастурхоннинг доимий безагидир.
СОМСА - хамирли таом тури. Ўзбек пазандалигида сомса, асосан, тандирга ёпиб тайёрланади. Ҳозир газ духовкаларида ҳам пиширилади. Ҳар қандай Сомса тайёрлаш учун буғдой унидан хамир қорилиб, жилд тайёрланади. Гўшт ишлатиладиган Сомсанинг баъзи турлари учун оширилган, баъзан эса оширилмаган хамир тайёрланади, тандирга ёпишдан олдин қизиган тандирга намакоб сепилади (айрим ҳолларда духовка ёғланади). Сомсанинг масаллиқларига қараб фармуда сомса, гўшт сомса, варақи сомса, кўк сомса, қовоқ сомса, ялпиз сомса, картошка сомса каби турлари бор.
Негізгі бет Олот сомса танаввул қилганмисиз? Олот сомса тайёрлаш сирлари | Mazali sayohat
Пікірлер: 106