МУҲИМ АГРОТЕХНИК ТАДБИР.
Барчамизга маълумки, сўнги йилларда об-ҳавонинг кескин совуб кетиши маҳаллий аҳоли ва фермерларимиз томонидан парваришлаб келанаётган ток ва анор каби асосий деҳқончилик экинларимизни совуқ уриб кетиши ҳолатларини юзага келтирмоқда. Шу муносабат билан олтинсойлик деҳқонлар ўзига хос ток кўмиш табдирларини ўйлаб топган бўлиб, республикамизнинг бошқа жойларида ушбу услуб учрамайди.
Токни кўмиш ишлари ноябрь ойида ўтказилади. Баҳорда яъни, март ойининг биринчи ярмида кўмилган узум туплари очилади.
Томорқадаги узум тупларига ҳар йили баҳорда туплар очилгандан кейин ҳар бир туп ҳисобига 120-160 г аммофос, 120-150 г аммиакли селитра ва 150-200 г калий тузлари ҳисобидан минерал ўғитлар солинади. Гуллашдан икки ҳафта олдин қўл пуркагичлари ёрдамида ТУР воситаси сепилади, бу восита таъсирида ҳосилдорлик 40 фоизга ошади
❇️Олтинсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш: Facebook ( / ) || Telegram (t.me/matbuotuzbek) || instagram ( / ) || KZitem ( • Oltinsoy tumani hokiml... ) || Twitter ( / oltin2020au )
Негізгі бет Oltinsoy tumani hokimligi axborot xizmati
Пікірлер: 1