Ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда
Барчамизга маълумки, давлатимиз билан Венгрия ҳукумати ўртаси кўпгина соҳаларда амалий ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Ҳамкорлик ишлари олиб бориш учун Венгриялик йирик ер эгаси, йирик ва майда шохли чорва моллари бўйича мулкдор Radli József (Йожеф Радли), Ўзбекистон ва Венгрия давлатлари иқтисодий ривожланиши ҳамкорлиги бўйича компания директори Kós Károly (Карой Кош) ва Венгрия давлати элчихонаси маслаҳатчиси Янош Ваниклар туманимизга ташриф буюришди. Ташриф давомида "Миришкорлик Зайнилобиддин" фермер хўжалиги чорвачилик фермасидаги етиштирилаётган йирик шохли наслдор молларининг парваришланаётганлиги ҳолати билан танишишди.
Меҳмонларга туман ҳокими ўринбосари А Рахимов хамроҳлик қилиб, олиб кирилаётган инвестициялар ҳамда чорвачиликдаги муҳим тадбирлар ҳақида сўзлаб берди.
Венгриялик мутахассислар чорвачилик бўйича туманимиз чорва фермерларига ўзларининг қимматли маслаҳатларини беришди.
Негізгі бет Oltinsoy tumani hokimligi axborot xizmati
Пікірлер