ота-онанинг ўз фарзандига қилган баддуоси. Ота-она фарзанди учун қандай дуо қилса, ҳеч шак-шубҳасиз қабул бўлар экан. Шунинг учун фарзанд доимо ота-онанинг яхши, хайрли дуосини олишга ҳаракат қилиши, ота-она эса доимо хайрли дуо қилиб, дуоибад қилишдан ўзини сақлаб, фарзандидан маълум бир хатолар ўтса, камчиликлар содир бўлса, сабр қилиб, ёмон дуо қилишга шошилмаслиги керак бўлади.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Дуоларнинг ичида шак-шубҳасиз қабул бўладиганлари борлиги.
2. Мазлумнинг дуоси шак-шубҳасиз қабул бўлиши.
3. Мусофирнинг дуоси шак-шубҳасиз қабул бўлиши.
4. Ота-онанинг фарзандига қилган дуоси шак-шубҳасиз қабул бўлиши.
33. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман:
«Биронта одам бешикдалигида гапирмаган. Фақат Ийсо ибн Марям алайҳиссалом ва Журайж соҳиби гапирган».
«Эй Аллоҳнинг Расули! Журайж соҳиби ким?» дейишди.
«Журайж ўз ибодатхонасида роҳиб эди. Унинг ибодатхонасидан пастроқда бир молбоқар ҳам бор эди. Ўша қишлоқда яшовчи бир (бузуқ) аёл чўпоннинг олдига бориб-келиб турарди.
Бир куни онаси келиб, «Эй Журайж!» деб уни чақирди. У намоз ўқиётган эди. Намозида «Онамни ихтиёр қилсаммикан, намозимними?» деб ўйлади. Кейин намозни устун кўрди
#ота#она#дуо#оила#фарзанд#намоз
Негізгі бет ОТА-ОНАНИ ДУОСИ УТТА ЁНМАЙДИ!!!
Пікірлер