"Оталар сўзи-ақлнинг кўзи" тарбиявий филмлар туркумидан.
"Маҳалла" телеканали
Ота- боболаримиз бунданда оғир кунларни ўз бошларидан кечиришган. Ана шундай кунларда улар ота мерос азалий қадриятларга суяниқган. Ўша қадриятлардан бири маълум муддатдан кейин қайтарилиш шарти билан олинадиган пул ёки мол шаклидаги моддий ёрдам, бир сўз ббилан айтганда қарз экан. Илмда қарз берувчини Қарзҳоҳ, қарз олувчини Қарздор деб юритилар экан. Улар ўртасидаги амалиёт қарз сўраш, қарз бериш, қарзни қайтариш каби уч босқичдан иборат бўларкан. Бу босқичларнинг ҳар бирини ўз муддаоси ва ўз одоби бор бўлиб, уларнинг биринчисида мурожат ва илтимос, иккинчисида ишонч ва раҳм-шафқат, учинчисида ваъдага вафо каби инсоний фазилатлар мужассам топган экан. Табаррук оталаримиз эса қарз бағрига бениҳоя гўзал маънавий маъноларни сингдира олишган экан. Уларнинг биринчиси олинган қарзни тўлиғича ўз вақтида қайтариш, зеро қарз қайтариш ниятида олиниши билан гўзал. Иккинчиси, қарз берувчи, қарздорнинг оғир аҳволини кўрганда қалб амри билан берган қарзидан кечар экан, бу юкасак олийжаноблик ҳисобланади. Учинчиси, ўзгаларнинг қарзини ўзига билдирмай орқадан тўлашдир. Бу оддий инсонларга хос энг олий ҳиммат ҳисобланади.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz
Негізгі бет Фильм және анимация "Оталар сўзи-ақлнинг кўзи": "Бировнинг қарзи" | "Otalar so'zi-aqlning ko'zi": "Birovning qarzi"
Пікірлер: 77