24 февраль куни Россия Украина ўртасида бошланган урушга бир йил бўлади. Давом этаётган уруш жаҳон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатмоқда? 2023 йилда томонлар қандай ҳарбий ҳаракатларни амалга оширади? Xabar.uz шу мавзуда иқтисодий таҳлилчи Шуҳрат Расул билан суҳбатлашди.
- Россия-Украина уруши бу қадар чўзилиб кетишини кутганмидингиз?
- Аввало, урушни бошланиш тарихини эслаб олсак. Агар эсингизда бўлса, 2022 йил 22 февраль куни Россия президенти Владимир Путин телевидениеда чиқиш қилиб, Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш учун махсус операция бошлаганини айтган эди. Денацификация ўзи нима дегани? Бу ибора халқаро терминологияга 1945 йилда кириб келган. Денацификация - фашистик руҳни йўқ қилиш. Демилитаризация - мамлакатнинг ҳарбий салоҳиятини йўқ қилиш.
Бу ерда айтилмаган мақсадлар ҳам бор. Булар: ҳозирги Украина президенти ўрнига қўғирчоқ Виктор Янукович ҳукуматини қўйиш. Украинани Россия бош бўлган Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) аъзо қилиш. Россия шу мақсадни амалга ошириб, махсус операцияни якунламоқчи эди. Лекин махсус операциянинг бу даражада чўзилиб кетиши уларни етти ухлаб тушига ҳам кирмаган. Россиянинг режаси бўйича, уруш 3-5 кун ичида тугаши керак эди. Ўша вақтда рус матбуоти «Украинани 2-3 кунда оламиз» деб бонг урди. Ҳатто, бунга Ғарб матбуоти ва ҳарбий экспертлар ҳам ишонганди. Лекин амалда бундай бўлмади.
Негізгі бет «Россия аввал ҳарбий, кейин иқтисодий, кейин сиёсий тор-мор бўлади»- иқтисодий таҳлилчи Шуҳрат Расул
Пікірлер: 1,8 М.