Эртагаёк сураганингизни оласиз ин шаа аллох || дуолар канали
Ҳамиша ӯқиб юриладиган дуо, давоми...
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир аъробий келиб, «Эй Аллоҳнинг расули, менга бир калом ўргатингки, уни айтиб юрайин», деганда, у зот:
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيْكَ لَهُ اللهُ اكْبَرُ كَبِيْرًا وَالْحَمْدُ للهِ كَثِيْرًا سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ العَالَمِيْنَ لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ العَزِيْزِ الْحَكِيمِ
«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, Аллоҳу Акбар кабийрон валҳамду лиллаҳи касийрон субҳаналлоҳи роббил оламийна, ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил азизил ҳаким».
(Маъноси: Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Аллоҳ улуғларнинг улуғидир. Аллоҳга кўп ҳамд бўлсин. Оламлар Рабби Аллоҳни поклаб ёд этурман. Ҳаким, Азиз сифатли Аллоҳдан бошқа бирор ўзгартирувчи ҳам, қувват ҳам йўқ), деб айт, дедилар.
Аъробий: «Булар Раббим учундир. Мен учун эса нима?» деганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي وَارْحَمْنِي وَاهْدِنِي وَارْزُقْنِي وَعَافِنِي
«Аллоҳумма иғфир лий варҳамний ваҳдиний варзуқний ва ъофиний», деб айт, дедилар.
(Маъноси: Аллоҳим, мени мағфират қил, менга раҳм қил, мени ҳидоят эт, мени ризқлантир ва офиятда қил.) Имом Муслим ривоятлари.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана бу калималар билан дуо қилардилар:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ النَّارِ وَعَذَابِ النَّارِ وَمِنْ شَرِّ الغِنَى وَالفَقْرِ
«Аллоҳумма инний аъузу бика мин фитнатин нари ва ъазобиннар ва мин шаррил ғина вал фақри».
(Маъноси: Аллоҳим, дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик ва камбағаллик ёмонликларидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман.) Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Ибн Можалар саҳиҳ иснод билан ривоят қилишган.
Шаҳр ибн Ҳувшаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бу зот Умму Салама розияллоҳу анҳуга: «Эй мўминлар онаси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизнинг ҳузурингизда бўлганларида энг кўп қиладиган дуолари қайси эди?» деганларида, Умму Салама розияллоҳу анҳу: «Кўп дуолари
يَا مُقَلِّبَ القُلُوبِ ثَبِّتْ قَلْبِي عَلَى دِيْنِكَ
«Йа муқаллибал қулуб саббит қолбий ъала дийник» эди», дедилар.
(Маъноси: Эй қалбларни ўзгартирувчи, қалбимни динингда собит қил.) Имом Термизий ривоятлари.
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Катта балиқнинг қорнида Раббиларига илтижо қилган Зиннуннинг (Юнус алайҳиссалом) дуолари
لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِيْنَ
«Ла илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн», эди. Бирор мусулмон киши мана шу калималар ила дуо қилса, ижобат этилади», дедилар.
(Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сени поклаб ёд этурман. Албатта мен золимлардан бўлдим.) Имом Термизий ривояти."
t.me/duolar_kanali77
Негізгі бет Эртагаёк сураганингизни оласиз ин шаа аллох || дуолар канали
Пікірлер: 781