"Истеъмолчи" кўрсатуви
"Маҳалла" телеканали
Маълумки Газобетон - ғовак (тешик-тешик) бетоннинг бир тури бўлиб, замонавий қурилиш материали. Уни баъзан “сунъий тош” деб ҳам аташади. Оддий бетондан фарқи - таркибида 1-3 миллиметрли пуфаклар мавжуд бўлиб, улар туфайли бетон енгил, етарли даражада мустаҳкам ҳамда иссиқ ва совуқдан яхши ҳимоялаш хусусиятларига эга бўлади. Шунингдек, табиий газ 8 марта кам сарфланиши боис энергия тежамкорлиги ва энг асосийси, пишиқ ғишт каби унумдор тупроқни ишлатмаслиги унинг афзаллигини белгилайди. Бундан ташқари газобетолн анчайин енгил, бир куб метр ғишт 1800-2000 кг вазнга эга бўлса, шу ҳажмдаги газобетон оғирлиги атиги 500-700 кгни ташкил қилади.
Шу боис улкан қурилиш майдонига айланган мамлакатимизда янги замонавий қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Европа мамлакатларида газобетон 50 йилдан ортиқ вақт давомда қурилиш материали сифатида фойдаланиб келинмоқда.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz
Негізгі бет Юртимизда ишлаб чиқарилаётган газобетон блокларининг сифати қандай? | Iste´molchi
Пікірлер: 34