2024 йилнинг 20-25 апрел кунлари “Табассум ҳадя этамиз” («Дарим улыбку») халқаро хайрия фонди ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан такшил этилган акция доирасида россиялик ва америкалик машҳур пластик жарроҳ Ҳасан Баиев яна бир бор Болалар миллий тиббиёт марказига ташриф буюрди.
40 йиллик тажрибага эга россиялик ва америкалик пластик жарроҳ турли йилларда АҚШ, Япония ва Англияда йил одами дея тан олинган машҳур шифокор 20 йилдан буён хайрия ишлари билан шуғулланиб келади. Ушбу давр мобайнида у 2000 нафарга яқин болаларда бепул жарроҳлик амалиётларини бажарган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳасан Баиев 2023 йилнинг 6-7 декабрь кунлари Болалар миллий тиббиёт марказига ташриф буюрган эди. Ташриф давомида у туғма танглай ва лаб кемтиги бўлган болаларда бепул жарроҳлик амалиётларини бажариш мақсадида тиббий кўриклар ўтказган эди.
Бу галги ташриф доирасида машҳур шифокор ўзининг катта жамоаси билан биргаликда 100 га яқин беморларни тиббий кўрикдан ўтказиб, 43 нафар болада бепул юқори технологик операциялар бажарди.
Куни кеча Болалар миллий тиббиёт марказида 20-25 апрел кунлари ташкил этилган “Табассум ҳадя этамиз” («Дарим улыбку») акцияси доирасидаги тадбир бўлиб ўтди. Унда Ҳасан Баиев ва унинг жамоаси, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Фаррух Шарипов, марказ директори Бахтиёржон Умаров ва марказ ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда бемор болаларни соғломлаштиришга қўшган ҳиссаси учун Ҳасан Баиев “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланиб, унинг жамоасига вазирликнинг эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, ушбу ҳайрия акциясида иштирок этган марказимиз шифокорларига “Табассум ҳадя этамиз” («Дарим улыбку») халқаро хайрия фонди томонидан миннатдорчилик ёрлиқлари топширилди.
Негізгі бет “Табассум ҳадя этамиз” («Дарим улыбку») акцияси доирасида тадбир бўлиб ўтди
Пікірлер: 9