Баданда оғриқ бўлса, нима дейилади
عَنْ عُثْمَانَ بْنِ أَبِي الْعَاصِ الثَّقَفِيِّ، أَنَّهُ شَكَا إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَجَعًا يَجِدُهُ فِي جَسَدِهِ مُنْذُ أَسْلَمَ فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «ضَعْ يَدَكَ عَلَى الَّذِي تَأَلَّمَ مِنْ جَسَدِكَ، وَقُلْ بِاسْمِ اللهِ ثَلَاثًا، وَقُلْ سَبْعَ مَرَّاتٍ أَعُوذُ بِاللهِ وَقُدْرَتِهِ مِنْ شَرِّ مَا أَجِدُ وَأُحَاذِرُ».
قَالَ: «فَفَعَلْتُ ذَلِكَ، فَأَذْهَبَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ مَا كَانَ بِي، فَلَمْ أَزَلْ آمُرُ بِهِ أَهْلِي وَغَيْرَهُمْ»
Усмон ибн Абул Ос Ас-Сақафий розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: у Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Исломга кирганидан буён баданида бўлган оғриқдан шикоят қилди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга шундай дедилар: "Баданингдаги оғриётган жойга қўлингни қўйиб, уч марта "Бисмиллаҳ" де. Кейин етти марта
أَعُوذُ بِاللهِ وَقُدْرَتِهِ مِنْ شَرِّ مَا أَجِدُ وَأُحَاذِر
"Аъузу биллаҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазиру" ("Аллоҳнинг исми ва қудрати билан ўзимда бўлган ва хавотир олаётган нарсадан (оғриқдан) паноҳ сўрайман"), деб айт".
Шундай қилгандим, Аллоҳ мендаги нарсани (оғриқни) кетказди. Ҳалигача аҳли оиламга ва бошқаларга шундай қилишни айтаман". Муслим (2202), Абу Довуд (3891), Термизий (2080). Ҳадис лафзи Имом Абу Довудга тегишли.
Негізгі бет ТАНАНГИЗДА ОГРИК СЕЗСАНГИЗ РОСУЛУЛЛОХ УРГАТГАН ШУ ДУОНИ УКИНГ
Пікірлер: 10