НАХОТКИ, БОШҚА КАДРЛАР БЎЛМАСА?
ТВГА КЕЛГАН РАИС АБДУРАШИД ЖЎРАБОЕВНИ ЎЗГАРИШ ҚИЛИШИ ДАРГУМОН. АЛИШЕР ХОДЖАЕВНИ ЯНГИ ЛАВОЗИМИ ЭСА, КИНОНИ ДАБДАЛА ҚИЛМАСА БЎЛДИ..
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Алишер Ходжаев Кинематография агентлиги директори ўринбосари эти тайинланибди.
Мени жуда абаблантирмади, уни бу лавозимга келгани... Сал кам 20 йил ЎзМТРКни бошқариб, айтарли бирон янгилик яратмаган одам, кинода бирон нима қилишига ҳеч ким ишонмайди...
Шахсан, Алишер Ходжаев билан учрашган инсон сифатида, у ҳақида шуни айтишим мумкинки, айтган сўзини бажармайдиган инсон...
Мисол учун: Мени хонасига чақириб, ўша пайтда тайёрлаётган кўрсатувимни роса мақтади, хатто "тепага" ҳам кўрсатув манзур эканини айтди...
Минг афсуски, кейинги ҳафта кўрсатувим умуман эфирдан олиб ташланди...
Алишер Ходжаев 2005 йилнинг 15 апрель куни Ўзбекистон телерадиокомпанияси раиси этиб тайинланган эди. 2017 йилнинг февралида лавозимидан олиниб, ўрнига Хуршид Мирзоҳидов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раҳбар бўлганди.
Ўша йилнинг 3 августида Хуршид Мирзоҳидов лавозимидан озод этилиб, Бобур Алихонов ЎзМТРК раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. 30 август куни Алишер Хожаев яна ЎзМТРК раҳбарига айланди.
Ушбу лавозимда бир муддат ишлагач, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатлар бўйича қўмита раиси ўринбосарлигига ўтди. 2020 йилнинг март ойида Алишер Ходжаев яна МТРК раиси этиб тайинланди.
Раислар ичида Абдусаид Кучимов яхши ижодкор эди..
Бобур Алихонов эса, ҳақиқий, телевидение мутахассиси..
Алишер Ходжаев 2024 йилнинг февраль МТРК раиси лавозимидан озод этилгандан сўнг эса унинг ўрнига яна Вазирлар Маҳкамаси мулозимидан бири келди...
Абдурашид Абдувоҳидович Жўрабоев МТРКнинг янги раиси этиб тайинланганидан сўнг уни қабулига бордим...
Алишер Худжаев 20 йил давомида биронта ходимни қабул қилганини, ёки хоналарни айланиб бирон нимада ёрдам берганини эслай олмайман...
Кўпчилик телевидение ходимлари ҳам эслай олмасалар керак..
А. Жўрабоев собиқ раисдан ҳам баттар бўлса бўлдики кам эмас экан.. Лавозимга қадар бош вазир котибияти раҳбари сифатида ишлаб келганини инобатга оладиган бўлсак,уни ҳам собиқ раис А.Ходжаев каби телевидение соҳасидан умуман бегона мутахассис эканлигини англаш мумкин...
Бу кетишда ўзи тамом бўлган телевидение янада чўкиши мумкин...
Абдурашид Абдувоҳидович Жўрабоев МТРКнинг янги раиси этиб тайинланганидан кейин қабулига 3 марта бордим...
Раис роса банд экан... Телевидениени ривожлантириш, мавжуд камчиликларни бартараф қилиш ва ТВда янгилик яратиш қисқа қилиб айтганда "ислоҳ" қилиш муаммоси билан банд экан... Мени қабул қилмади...
Ходимлардан муаммоларни сўрамасдан, ўрганмасдан қандай ислоҳат ҳақида гап бўлиши мумкин?
Телевидениега шу соҳани мутахассиси келмас экан, ТВ ўзгармайди...
Абдурашид Абдувоҳидович Жўрабоев МТРКда бундай холатда ишлаб бўлмаслигини англамас экан, ўзгариш бўлмайди...
Уни мақсадини ўзидан бошқа билмаса керак...
Ҳа, айтганча гонарорларни йўқ қилмоқчи эмиш... Ана ислоҳат....
Негізгі бет ТЕЛЕВИДЕНИЕНИ СУДГА БЕРАМАН!
Пікірлер: 306