Москва шаҳрида кўча тозаловчи бўлиб ишлаш билан бирга олий таълим олиш осонми?
Жамшид Абдуқодиров Москва шаҳрида кўча тозаловчи бўлиб ишлайди.
Шу билан бирга у Москва технология институтининг 4-курс талабаси.
2012 йил Москвага ишлашга келган меҳнат муҳожирининг олий маълумотли бўлиш орзуси Москвада амалга ошди.
25 ёшли талаба ва кўча тозаловчи йигитнинг ҳаёти билан қисман танишдик.
Сирдарёлик Жамшид Абдуқодиров оилада кенжа фарзанд.
У зиёли оилада тарбия топган.
Кўча тозалаш иши нафақат оиласини моддий таъминлашда, балки бошқа мақсадларини амалга оширишда ҳам фойдали бўлганини гапириб берди.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Негізгі бет Тошкентда ўқишга киролмаган Жамшид Москвада талаба
Пікірлер: 121