Толибон янги ҳукуматни эълон қилмоқчи, Ғарбдаги пуллар нима бўлади?
Британия Ташқи ишлар вазири Доминик Рааб Қатарда Афғонистоннинг янги бошқарувчиларини Кобул ажропортини қайта очишга кўндириш мақсадида музокаралар олиб борди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Рааб жаноблари мамлакатда қолган юзлаб Британия фуқаролари ва афғонларни эсон-омон олиб чиқиш устувор масала эканлигини айтди.
Айни дамда Афғонистон иқтисоди инқироз ёқасига келиб қолган. Янги исломий бошқарувчиларнинг Ғарбда сақланаётган захира маблағларини қўлга киритиш имконияти пастлигича қолмоқда. Асосий эҳтиёж молларининг нархи кўтарилмоқда, пул қадри тушмоқда, кўплаб давлат хизматлари деярли ишламаяпти. Афғонистондаги Би-Би-Си мухбири Секундар Кермани лавҳаси
BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!
#bbcuzbek Ўзбекистон, Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг - / bbcuzbek
Вебсаҳифамиз - bbcuzbek.com
Facebook: / bbcnewsuzbek
OK.RU: ok.ru/bbcuzbek
Instagram: /
Telegram: t.me/bbcuzbek
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda
Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston - Узбекистон
Негізгі бет Толибон янги ҳукуматни эълон қилмоқчи, Ғарбдаги пуллар нима бўлади? BBC News O'zbek
Пікірлер: 47