Толибон Ўзбек-Афғон чегарасидаги энг муҳим ўтиш маскани - Ҳайратон шаҳрига ҳужум қилган.
Бу Амударёнинг жанубий қирғоғида, Термиздан атиги бир неча километр узоқда жойлашган.
Тўғри, Афғонистон ҳукумат кучлари уларни қайтаришганини айтмоқдалар.
Аммо Ўзбекистон остонасидаги ҳужум бир саволни ўртага чиқаради:
Толибон Ўзбекистонга ҳам таҳдид солиши мумкинми?
Бугун бу савол таҳлилчиларни ҳам иккига ажратмоқда.
Айни пайтда, Ўзбекистон ҳукумати Толибондан хавотирга тушаётган кўринмайди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов америкалик журналист Деннис Уолига берган интервьюсида Толибон Марказий Осиёга бевосита таҳдид солмаслигига ишора қилган.
Тошкентдан Аваз Тоҳиров тайёрлаган лавҳани томоша қилинг.
BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!
#bbcuzbek Ўзбекистон, Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг - / bbcuzbek
Вебсаҳифамиз - bbcuzbek.com
Facebook: / bbcnewsuzbek
OK.RU: ok.ru/bbcuzbek
Instagram: /
Telegram: t.me/bbcuzbek
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda
Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston - Узбекистон
Негізгі бет Толибон Ўзбек-Афғон чегарасидаги энг муҳим шаҳарга ҳужум қилди - ҳаракат Ўзбекистон учун таҳдидми?
Пікірлер: 116