❄️ Сўнгги кунларда мунтазам қор ёғиши ободонлаштириш ходимларининг меҳнатига бўлган эҳтиёжни янада оширди.
💠 Уларнинг қаҳратон қишда бетиним қилган меҳнатини қадрламасликнинг иложи йўқ. Шу боис, туманимизнинг "Ал-Шароф" тўйхонасида туман ободонлаштириш бўлими ходимлари учун байрам ташкил қилинди. Даставвал туман ҳокими барча ходимларга қилаётган фидойи меҳнатлари учун миннатдорчилик билдириб, фидойи ходимларни "Янгиҳаёт фахри" кўкрак нишони билан тақдирлади.
✅ Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан намойиш этилган концерт дастури барчага байрамона кайфият бахш этди.
Негізгі бет Туман ободонлаштириш бўлими ходимлари учун байрам ташкил қилинди
Пікірлер