"Insayt" кўрсатуви.
"Тошкент" телеканали
"Ҳаётда ҳар бир инсоннинг яшаши учун мақсади бўлиши керак. Мана шу мақсад менда кундан кундан-кунга йўқолиб боряпти. Мана шу сабаб мени сизнинг кўрсатувингизга мурожаат қилишга мажбур қилди. Ёшим 24да, турмушга чиққанман, ҳозир ажрашганман, битта фарзандим бор, оилада 3 фарзанднинг ўртанчасиман, оиламдан ажрашганимга тахминан 6 ой бўлди, собиқ турмуш уртоғим билан тахминан икки йил бирга яшадик, ҳозирги кунда ота-онам билан яшамоқдаман. Турмушга чиққанимдан кейин турмуш ўртоғим, қайнонам ва ота-онам томонидан чекловлар бошланди, ҳамма мени ҳар тарафлама сиқиб қўйишди, қисқаси ўзлигимни йўқотиб қўйдим. Турмушга чиқишимдан олдин ота-онам томонидан ҳеч қандай чекловлар йўқ эди. Турмуш ўртоғим билан ажрашишимизга сабаб шу бўлдики, бир-биримиз билан характерларимиз тўғри келмади, бир-биримизни тушунишни ҳоҳламадик, иккита ҳўкиз бир ипни икки томонга тортагиндек бизнинг турмушимиз ҳам шундай бўлди."
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz
Негізгі бет Турмушга чиқиб, кўплаб чекловлар қўйилди, ажралдим, ўзлигимни йўқотдим | Insayt. Психолог маслаҳати
Пікірлер: 55