Аллох таоло бизни Узидан магфират сурашга буюрган: “Яна, Аллохдан кечирим суранг. Албатта, Аллох кечирувчи ва рахмлидир” (Нисо сураси, 106-оят).
Чиндан хам, Аллох таоло астойдил тавба килиб, кечирим сураган бандаларининг гунохларидан утади. Куйидаги хадиси шариф сузимизнинг ёркин далилидир.
Абу Бакр Сиддик розияллоху анхудан ривоят килинади, Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам: “Кайси бир мумин банда бир гунохни содир этгач, дархол урнидан туриб, тахорат олиб, икки ракат (нафл) намоз укиса ва Аллохдан гунохининг кечирилишини сураса, Аллох унинг гунохини сузсиз кечиради”, дедилар - да, ушбу оятни укидилар: “Улар бирор фахш иш килиб куйсалар ёки узларига зулм килиб куйсалар, (дархол) Аллохни эслаб, истигфор айтадилар…” Абу Довуд ва Термизий ривояти.
Абдуллох ибн Умар розияллоху анхудан ривоят килинади: “Биз бир мажлисда Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам юз марта “Ё Раббим, мени кечир, тавбамни кабул эт. Албатта, Сен тавбаларни куплаб кабул килувчи ва ута рахмли Зотсан”, деб дуо килишларини санар эдик” Абу Довуд ва Термизий ривояти.
Муътабар манбаларда истигфорнинг куйидаги фойдалари борлиги айтиб утилган:
1.Истигфор сабабли гунохлар кечирилади.
2.Истигфор сабабли Аллох таоло барака ёмгирларини ёгдиради;
3.Истигфор айтувчиларни авлод-зурриёт билан кувватлайди;
4.Истигфор айтувчиларга богу бустонлар яратиб беради;
5.Истигфор айтувчилар учун дарё ва анхорлар окизиб куяди.
У зот Узининг Каломида Нух алайхиссалом тилидан шундай мархамат килади: «Бас, Раббингизга истигфор айтинг, - албатта, У куп магфират килувчидир - осмондан устингизга кетма-кет барака ёмгирини юборадир. Ва сизга молу мулк хамда бола - чака ила мадад берадир ва сизларга бог-роглар хамда анхорлар беради» дедим» (Нух сураси, 11,12 -оятлар).
Негізгі бет ШУ ИСТИГФОРНИ АЙТГАН КУНИМДАН БОШЛАБ БАРЧА ОРЗУЛАРИМ УШАЛА БОШЛАДИ
Пікірлер: 843