Уйда қурулиш ва таъмирлаш билан қизиқувчилар учун ажойиб маслаҳатли видеолари билан хушнуд қилувчи канал - / @nurulloumaraliyev
Мазкур видеомизда Макадамиа ёнғиғи, яъни дунёда энг қиммат саналувчи ватани Австралия қитъаси бўлган, ёнғоқлар орасида Ёнғоқлар қироли номлини олган ўсимликни уй шароитида етиштириш сирларини ошкор қилдик.
Батафсил маълумотларни Томорқам телеграмм каналида t.me/tomorqa20 топишингиз мумкин.
Макадамия ёки ёнғоқлар қироли дастлаб Австралияда ўсган, маҳаллий аҳоли бу ўсимликни муқаддас деб билган. Табиий шароитда дарахт 15 м гача ўсиши мумкин, аммо бино ичида (хонада ёки иссиқхонада) ўстирилганда унинг баландлиги 3 м дан ошмайди.
Макадамия В, Е, РР гуруҳлари витаминлари, кальций, мис, фосфор, калий, натрий, органик кислоталар ва ёғлар манбаидир. Уни меъёрида истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлар учун ажойиб профилактика ва суяклар касаллигини самарали даволовчи воситадир. Бундан ташқари, ёнғоқ антиоскидант ва ёшартирувчи хусусиятларга эга.
Мазкур ўсимлик кўчатлари ҳозирги кунда интернет сайтларида 40$-45$ миқдорида сотилмоқда. Бир йил давомида парваришлаган мазкур ёнгокнинг атиги 10 та кучатини 400$ га ёки унданда қимматига сотиш мумкин.
Ушбу Макадамия ёнғоғи ҳақида қолган барча маълумотларни Томорқам телеграмм каналида t.me/tomorqa20 топишингиз мумкин.
Азиз томошабинлар, ушбу видеомиздаги Макадамия ёнғоғи кўчатини етиштириш бўйича ўзингизни фикрингиз бўлса комментарияда ёзиб қолдиринг. Чунки бошқа томошабинлар ҳам ушбу ўсимлик ҳақида ҳабардор бўлсин.
#Уйшароитида #Янгилик #Бизнес #Даромад #кучат #ёнгок
Негізгі бет Уй шароитида дунёда энг киммат - Австралия ёнгоги кучатини етиштириш.Кушимча даромад.
Пікірлер: 16