Улугбек Собиров 2019 Хоразм юлдузлари 2019 туркумидан Узбек клип 2019 янгилари, узбек хит клиплар кушиклари ва хоразм клип 2019 . Пастда кушикни матни берилган.
МЕҲР ҚАЙДА ОҚИБАТЛАР ҚАЙДА ҚОЛДИ
Ака ука келишолмай бўлиб бир ҳол
Ҳовлини қоқ ўртасидан тортса девор
Ўз ўзидан туғилади мунгли савол
Меҳр қайда оқибатлар қайда қолди
Қариндошлар ширин сўзин аяшсалар
Бир бирига душман нигох қарашсалар
Ўлик чиқмай туриб мерос талашсалар
Меҳр қайда оқибатлар қайда қолди
Толди толди саволлардан юрак толди
Меҳр қайда оқибатлар қайда қолди
Камтаринлик буюк немат агар билсанг
Йиқилганни суяган мард агар билсанг
Мол дунёни туғишгандан афзал билсанг
Меҳр қайда оқибатлар қайда қолди
Заруратлар гирдоиба қолган инсон
Мадад излаб қўлин узатса сен томон
Жизиллаб кетмаса қалбингдаги виждон
Меҳр қайда оқибатлар қайда қолди
Инсон инсонлиги одоб ҳаё билан
Фаросату ақли илму зиё билан
Обрў ўлчанса гар молу дунё билан
Меҳр қайда оқибатлар қайда қолди
Ўлиб кетсин молу дунё инсон азиз
Ахир дийдор хар недан минг чандон азиз
Телефонда сурашсанг хол ахвол эссиз
Меҳр қайда оқибатлар қайда қолди
Манманликни эгаси Ҳақ у сен эмас
Назардан қолдирар сени қилиб абас
Кейин минг бор ҳаракат қил хеч ўхшамас
Меҳр қайда оқибатлар қайда қолди
Ўзбек ўзбекни алдаса ўзга элда
Бир бирига гўр кавласа ўзга элда
Одамгарчилик дегани қолди қайда
Меҳр қайда оқибатлар қайда қолди
Негізгі бет Музыка Ulug’bek Sobirov- Mehr oqibat qayda qoldi (Official Music Video) 2019
Пікірлер: 1,4 М.