UMAR qori eng Guzal maruzalari
Бисмиллохир рахмонир рахим
Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деб марҳамат қилган: “Тунда (ярим кечада) уйғониб ўзингиз учун таҳажжуд (нафл) намозини ўқинг! Шоядки, Раббингиз Сизни (Қиёмат кунида) мақтовли (шафоат қиладиган) мақомда тирилтирса” (Исро сураси, 79-оят).
Оятдан кўриниб турибдики, Аллоҳ таоло Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб. Хоссатан таҳажжуд намозини адо қилишга буюрмоқда ва бу намоз Қиёмат кунида гуноҳкор умматлари учун қилинадиган шафоатлари учун сабаб бўлишига ишора қилмоқда. Айнан шу сабабдан, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳажжуд намозига қаттиқ эътибор берардилар. Ўзлари узрсиз асло тарк қилмаган ҳолда, умматлари учун ҳам бир қанча башоратлар бериб, ушбу намозга тарғиб қилувчи бир қанча ҳадисларни қолдирганлар. Жумладан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Албатта, жаннатда ташқариси ичидан, ичкариси ташқаридан кўриниб турадиган хоналар бор. Аллоҳ у хоналарни - таом едирган, саломни ёйган ва кечаси одамлар уйқуда ётганда тунги (таҳажжуд) намозни ўқиган зотлар учун тайёрлаб қӯйгандир» (Имом Аҳмад ривояти)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон эр кечаси ўз аҳлини уйғотиб, икковлари бир бўлиб намоз ўқисалар, зокир ва зокиралар қаторига ёзиладилар», дедилар».
Шарҳ: Бу эса улуғ саодатдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда зокир ва зокираларга мағфират ва улуғ ажр тайёрлаб қўйганини айтгандир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон эр кечаси хотинини уйғотиб, икковлари бир бўлиб таҳажжуд намози ўқиб туришлари керак.
Негізгі бет Умар кори Тахажжуд номози хакида / Umar qori tahajjud nomozi haqida
Пікірлер: 56