Урганч марказида Жалолиддин Мангуберди ҳайкали ва туннел қурилади
Урганч шаҳрининг марказий майдони янгидан қурилади, дея хабар берди Хоразм вилояти ҳокимлиги.
Таъкидланишича, майдон марказида 25 метрли Жалолиддин Мангуберди ҳайкали ўрнатилади. Майдон остидан эса автомобиль туннели ўтказилади.
Маълум қилинишича, бу ғоя Президентнинг ташаббуси бўлиб, бош майдон остидан ўтказилган мамлакатдаги илк туннел бўлади.
Туннел аэропорт ва темир йўл вокзалини боғлаб турувчи Ал-Хоразмий кўчасидан ва Қирғизёп канали остидан ўтади
Туннел қурилиши муносабати билан шаҳарнинг бир қатор кўчалари ва чорраҳаларида транспорт ҳаракатини ташкил этиш қайта кўриб чиқилади. Лойиҳани қачонга якунлаш режалаштирилгани ва унинг қиймати қанчалиги ҳақида маълумот берилмаган.
#xorazm #urganch #yangiliklar
Негізгі бет Urganchda Jaloliddin Manguberdi Haykali va Tunnel Qurilish Ishlari Davom Ettirilmoqda,26 января 2021
Пікірлер: 10