Акмалжон Махмудалиев Мирзаобод туманидаги бир неча маҳаллада бўлиб, аҳоли томорқасидан унумли фойдаланиш, ҳудудларни ободонлаштириш борасидаги ишларнинг аҳволи билан танишди.
Наврўз, Дўнгариқ ва Мирзачўл маҳаллалари фуқаролари билан суҳбатларда уларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди, "Сайхунобод тажрибаси" асосида томорқадан унумли фойдаланиш борасида тавсиялар берилди. Коммунал соҳадаги муаммолар муҳокама қилиниб, масъуллар олдига аниқ вазифалар белгиланди.
Шунингдек, вилоят ҳокими 10-сон умумтаълим мактабидаги таълим жараёнлари ва ўқувчиларга яратилган шароитлар билан танишди. Баҳористон маҳалласида ўзлаштирилмаган 600 гектар ер майдонида Корея технологияси асосида иссиқхона қуриш истагидаги хорижий компания вакиллари билан ҳам учрашди.
👉 Instagram ( / mirzaoboduz ) | Facebook ( / mirzaoboduz ) | Telegram (t.me/MirzaobodUz) | Web sahifa (mirzaobod.uz/uz) | KZitem ( / @mirzaoboduz )
Негізгі бет Вилоят ҳокими Мирзаободдаги қатор маҳаллаларда бўлди
Пікірлер