“ Об-дор ато ” зиёратгоҳини излаб.
Юртимиз бежизга Оллоҳниниг назари тушган масканлардан ҳисобланмайди.Унинг бағрида азиз авлиёлар номи билан боғлиқ.шунингдек табиий иқлим шароити туфайли юзага келган табаррук масканлар.зиёратгоҳлар ниҳоятда кўп.Маълумки бундай масканларни тоғли-сойли ҳудудларда кўплаб учратамиз.лекин дашту биёбонларда ёки чўл ҳудудларида деярли учрамайди.
Биз сизларга таништирмоқчи бўлган хосиятли жой,қадимдан маълум бўлган Чимқўрғон қишлоғи яқинида айнан Мирзачўл ва Жиззах чўллари туташган Писталитоғнинг жанубий-шарқида тоғ тугаган ва “Қоровул тумшуқ” деб аталадиган тепалик яқинида жойлашган экан.
Бизнинг тасвирга олиш гуруҳимиз”ОБ-ДОР АТО” зиёратгоҳи қандай хосиятларга эга деган савол билан шу қишлоқда истиқомат қилувчи кекса нурний отахон- онахонларга ва маҳалла фаолларига мурожат қилди.
Авваламбор шуни таъкидламоқ керакки “Об дор” сўзи форс тилида серсув ёки сувли маъносини билдиради.Маълум бўлишича зиёратгоҳ хароба ҳолатида бўлишига қарамасдан,кўплаб одамлар ҳозирги пайтларда ҳам ушбу қадамжога келиб туришар экан.Масалан отларда қавс касаллиги,қорамолларда ва қўйларда,эчкиларда учрайдиган турли хил касалликлари бщлган холатларда шу жойга ҳайдаб келиниб амаллар бажарилгандан кейин яхши бўлиб кетар экан.Кўплаб инсонлар ҳам бу жойдан яхши ният билан келиб турли ўзларининг дардларига шифо топишган экан .
Бундан 50-60 йиллар илгари шу атрофда асосий меҳнат фаолияти чорвачилик бўлган ва кўплаб чўпонлар чўлиқлар орасида бу зиёратгоҳ албатта машҳур бўлган. Бу қадимий маскан Зафаробод туманининг Чимқўрғон ҚФЙ ҳудудида жойлашган .
Негізгі бет Шымқорғанда "ОВДАРАТ"Әулиесы қасиеті.Чимқўрғонда "ОБ-ДОР АТО" авлиёси зиёратгоҳ. Зафаробод
Пікірлер: 15