ЭРКАЕВ Алижон (1933.10.10, Олтиариқ тумани) - Ўзбекистон халқ ҳофизи (2003). Тошкент чет тиллар институтини тугатган (1956). Фалсафа фанлари номзоди (1969). Фарғона педагогика институти (1957-60), Тошкент педагогика институти (1969-72)да ўқитувчи, Тошкент маданият институти доценти (1974 йилдан), профессор (2004). Хонандалик санъати сирларини Ж. Султоновцан ўзлаштирган. Ёшлигидан ҳаваскор мусиқа тўгараклари қатнашчиси бўлиб, 1961 йилдан радио ва телевидениеда хонанда сифатида фаолият кўрсатади. Ширали овоз соҳиби. Э. Фарғона-Тошкент мусиқа анъаналарига таяниб, халқчил ижро йўлларини қўллайди. Репертуаридан Фарғона - Тошкент мақом йўллари («Ушшоқ», «Дугоҳ», «Чапандози Гулёр», «Баёт» ва бошқалар), мумтоз ашулалар («Гиря», «Фарғона тонг отгунча», «Айлансин» ва бошқалар), замонавий бастакорлар асарлари («Ғазалим», Н. Ҳасанов; «Дилбарим», Т. Ҳасанов; «Мубтало қилиб», Р. Турсунов ва бошқалар) ўрин олган. Ижролари Ўзбекистон радиоси фонотекаси, 2 грампластинка («Алижон Эркаев куйлайди», 1969, 1976)га ёзилган. Э. Огаҳий, Атоий, Ҳабибий, Ж. Жаббор шеърларига ашулалар басталаган («Фарғона», «Менинг тилагим», «Булбул» ва бошқалар).
- Күн бұрын
Ўзбекистон халқ ҳофизи Алижон Эркаев куйлайди
- Рет қаралды 14,402
Пікірлер: 48