збекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан Душанбе шаҳрига келди.
Аэропортда давлатимиз раҳбарини Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, бугун Ўзбекистон етакчиси Тожикистон Президенти билан музокара ўтказади ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашувдан бошланди.
Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Олий даражадаги келишувлар ижросининг амалий жиҳатларига, энг аввало, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини илгари суриш ва маданий-гуманитар алмашинув дастурини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Бу борада қўшма Ҳукуматлараро комиссия самарали фаолият олиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Учрашувда давлат раҳбарлари Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммити кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Минтақавий ҳамкорликнинг бошқа жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.
Негізгі бет Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Тожикистонга келди
Пікірлер: 37