Би-би-си ошхонаси - ўзбекча қатлама.
Искандайр Зулқарнай тўйида қилинган қатлама пиширишни ўрганинг.
Қатлама - ўзбек фотиҳа тўйлари учун пишириладиган қадимий таом.
Оврўполик тадқиқотчиларга кўра, ҳали Искандар Зулқарнайн даврида бугунги Ўзбекистонда патир ва қатлама рамзий аҳамиятга эга бўлган.
Британиялик тарихчи журналист Майкл Вуд, хусусан, "Искандар Зулқарнайн изидан" номли илмий тадқиқотида бу борада алоҳида таъкидлайди.
Унга кўра, бугунги жанубий Ўзбекистон ҳудудларига келган ёш саркарда Искандар рақс тушаётган Сўғдиёна маликаси Рухшонани кўриб, ошиқ бўлади.
Шунда қизнинг отаси, яъни Сўғдиёна ҳукмдори дастурхонда турган нонни олади-да, тиззасига уриб, иккига бўлади.
"Нон синдирдик, энди сен қизим билан унаштирилдинг, деб айтади у ҳайратда қолган ажнабий Искандарга" - ҳикоя қилади Майкл Вуд - "Чунки ўша пайтлар ҳам йигит-қизни унаштириш рамзи сифатида нон синдиришган".
"Ўзбеклар унаштириш маросимида ҳамон қатлама пишириб, патир ушатишади ва бу маросимни ўзбеклар нон синдириш, деб ҳам аташади" - давом этади инглиз тадқиқотчиси.
Дарҳақиқат, Ўзбекистоннинг баъзи жойларида патир, бошқа минтақаларида қатлама ушатилади.
Ўзбек момолари унаштириш маросими учун атайдан супра ёзиб, қатлама пиширадилар.
Тарихи афсоналарга қоришган ўзбекча қатлама қилишни биз ҳам сиз билан бирга ўрганишга қарор қилдик.
Муаллиф: Рустам Қобил.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Негізгі бет Ўзбекистон: Зулқарнайн тўйида қилинган қатлама пишириш
Пікірлер: 98