ВАҚТ ОЛТИНДАН ҚИММАТ Биродари азиз, хайрли тонг! Яна янги сониялар, дақиқалар, соатлар ва янги кун бошланди, умр дарё мисоли шовиллаб ўтяпти... Ҳар ким кунларини турлича ўтказмоқда, умрдан ҳар хил фойдаланмоқда. Аммо биз мусулмонлар, айниқса, Ислом даъватини зиммамизда кўтариб чиқаётганлар умрни ҳаммадан кўпроқ қадрламоғимиз керак. Кераккина эмас, шундай қилишимиз шарт. Чунки биз бошқаларни Исломга ва исломий ҳаётга чақирар эканмиз, вақтни бехуда сарфлашга, умрни ўйин-кулги билан ўтказишга ҳаққимиз йўқ. Ҳисобини билмасак, тижоратимиз мўл бўлмагани каби, умримизни ҳисоб-китоб қилмасак, ҳаётимиз йўл бўлмайди, тартибсиз, самарасиз ўтади, худди чакалакзор каби. Йўлимизнинг равонлиги, вақтимизни нимага сарфлаётганимизга боғлиқ. Қарайлик, онларимиз кўпроғи нимага кетяпти... дингами дунёгами?! Қуръону суннатгами сериаллару уйқугами?! Айтмоқчи уйқу ҳақида: Инсон уйқуни қандай тушунмоғи ва ундан қандай фойдаланмоғи лозим, биламизми, йўқ билмаймиз. Аммо Китобга, суннатга мурожаат қилсак-биламиз, тушуниб оламиз. Аллоҳ Таоло рум сурасида бундай деди: وَمِنْ آيَاتِهِ مَنَامُكُم بِاللَّيْلِ وَالنَّهَارِ وَابْتِغَاؤُكُم مِّن فَضْلِهِ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَاتٍ لِّقَوْمٍ يَسْمَعُونَ Бу ерда Ҳақ Таоло кечаси ва кундузи ухлаш Ўзининг оят-далилларидан бири эканини, тунда ухлаб, кундузда Аллоҳдан ризқ сўраб ҳаракат қилиш лозимлигини, қулоқ солувчилар учун бунда оят-далиллар кўплигини марҳамат қилмоқда. Қуйидаги намл сурасида Роббимиз тунни бизга сукунат-ором қилиб, кундузни кўрадиган-ёруғ қилиб берганини, буларда мўминлар учун оят-далиллар борлигини хабар қилмоқда: أَلَمْ يَرَوْا أَنَّا جَعَلْنَا اللَّيْلَ لِيَسْكُنُوا فِيهِ وَالنَّهَارَ مُبْصِرًا إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَاتٍ لِّقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ Аммо биродари азиз, кечаси ухлаш лозим, дегани бутун тунни шу билан ўтказиш керак, дегани эмас. Биз бу ўткинчи дунё ҳовлисидан, абадий охират диёри учун фойдаланиб қолмоғимиз даркор. Умримизнинг аксар қисмини уйқу билан ўтказсак, Аллоҳнинг хузурига олиб борадиган тугунимиз-дастурзонимиз тўлмай қолиши, ҳижолатга тушишимиз мумкин. Аллоҳнинг Ўзи асрасин бундан. Ҳижолатда қолмаслик учун эса, етарлича ухлаш лозим, отиқчаси ортиқ. Хўш, етарли уйқу қанча?! Аллоҳ Таолонинг сўзларига боқайлик-топамиз: وَمِنْ اللَّيْلِ فَتَهَجَّدْ بِهِ نَافِلَةً لَكَ عَسَى أَنْ يَبْعَثَكَ رَبُّكَ مَقَامًا مَحْمُودًا Ушбу Исро сурасида Аллоҳ Таоло кечанинг бир қисмида уйғониб ўзимиз учун нафл ибодат бўлган намоз (таҳажжуд)ни ўқишимизга буюрмоқда! Шоядки, шу орқали Роббимизнинг бизни қиёмат кунида мақтовли мақомда тирилтиришига эришсак, шу ҳақда айтмоқда. Тўғри, бу ерда буйруқ фарзга далолат қилмайди, нафлни англатади. Аммо охиратда ваъда қилинаётган ушбу мақтовли мақом нима бўлади?! Шу мақомга интилмай ҳам гуноҳларимиздан фориғ бўла оламизмикин, етармикин кундузги ибодатларнинг ўзи?! Бу ояти каримани Росул акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётларини ўрганиш орқали яхшироқ тушунамиз. Ривоятларда сарвари оламнинг энг кўп ухлаган вақтлари бир суткада саккиз соат бўлгани, ўртача ҳолатда олти соат, базида ундан ҳам оз ухлаганликлари келган. Демак, вақт-умр масаласида муҳими тушунчага ва тушунчадан келиб чиққан ташвишга боғлиқ экан. Киши яшашдан мақсадни тўғри тушунса-вақтидан тўғри фойдаланади, ташвиши охират бўлади. Ҳаётни қирғир тушунса, олтинга тенг вақтларини сариқ чақага арзимас ишлар билан, ўн соат, ўн икки соат ва ундан кўп пишиллаб ухлаш билан ўтказаверади. Чунки ҳосил бу данёда эмас охиратда йиғиштирилади. Аммо кўп уйқунинг бу дунёда ҳам яхшилиги йўқ: кишини эзиб юборади, ланж қилади, фаоллигини йўқотиб, танбал қилиб қўяди. Организм ҳам суст ишлайди, қон айланиши ва юрак ритмикаси бузилади... Зотан, Аллоҳ 100 долларга 1000 долларнинг баракасини бериши мумкин бўлгани каби, оз уйқудан ҳам барка топиш мумкин. Бунинг учун Роббимиздан уйқумизни танимиз, динимиз ва охиратимиз учун манфаатли уйқуга айлантиришини сўраб, ўзимиз ҳам бунга чуқур инонган ҳолда ухласак, демак, тўрт ёки олти соатда ҳам мириқиб дам олишимиз мумкин. Аммо бундай қилмасак, ўн ёки ўн икки соат ухласак ҳам танимиз, динимиз ва охиратимиз учун манфаат тополмай қолишимиз мумкин. Аллоҳим, аввало соатларинг, кунларинг ва бизга берган умринг ва Исломинг учун Сенга беадад ҳамд бўлсин. Аллоҳим, бизни вақтларимиздан Росулинг с.а.в. ва асҳоби киромлар фойдаланишгандек фойдаланишимизга ёрдам бер. Сенинг ҳузуринга онгли кўз, ёруғ юз, очик қўл, тўла дастурхон билан, гуноҳлардан фориғ ҳолда боришимизга, солиҳ амалларимизни мўл-кўл қилишимизга ёр ва ёрдамчи бўл. Биздан Ўзинг рози бўл. Икки олам сарвари Муҳаммад мустафога салоту саломлар ёғдир. Дуомизнинг сўнгиси бутун олам тарбияткунандаси Аллоҳга ҳамд бўлсин демоқликдир. facebook.com/100047068428639/posts/165652308347049/?d=n
@halilgafurov566
2 жыл бұрын
Zuqqi kim bu
@umidjonmasharipov6688
2 жыл бұрын
Quchog ochib kutiboladigan bratlarda qoldrmasn🤘🤴🤴🤴
@bahaduregamberdyev9821
2 жыл бұрын
Зухриддин укам келибдида Обба Толкинжон акайеее
@muhammadsaidkarimov851
2 жыл бұрын
ким бу армиядан келдими
@shermatsaidov6422
2 жыл бұрын
Халқ ўзлигини талаб қила бошласа, ин ша Аллоҳ бу даббалар давлатни ҳам ташлаб қочади. Булар халқни авзоега қараб қонун қабул қилади. Халқ қўй бўлиб рози бўлса, энг ифлос қонунларни татбиқ қилишга тайёр бу манқуртлар....
@user-bo8rp9tr6n
Жыл бұрын
Молодец ахил яшаш керак
@user-wn5uv6uj9d
2 жыл бұрын
аа кто он?
@dostonnasreddinov9174
Жыл бұрын
Sorashishi buni qolini osiltirvolib oldin kimligini bilvolgin zuqi
@inamjaanaslomav686
2 жыл бұрын
Куришишдиям билмейдику худди бир жойди обод киб куйгандей
@shermatsaidov6422
2 жыл бұрын
Самарқандда россиялик ҳарбий инструкторлар иштирокида жанговар тайёргарлик машғулотлари бошланди Самарқанд вилоятида Марказий ҳарбий округга қарашли «Сазоғон» дала-ўқув майдонида округ тасарруфидаги ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг Россия Федерацияси ҳарбий мутахассислари билан ҳамкорликдаги ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ўтказилаётган жанговар тайёргарлик машғулотлари бошланди. Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар беришича, унда ҳарбий хизматчилар жанговар тайёргарлик машғулотларини замонавий талабларга мос равишда ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда янги усул ва услублар юзасидан ўзаро тажрибалар алмашишади. Хусусан, «БТР-82» жанговар техникасининг мўлжалга олувчи оператор ва механик ҳайдовчиларини тайёрлаш, «АГС-17» ва «РПГ-7» гранатомёти ҳисоби мутахассислиги, ўқчи, мерган ҳамда артиллерия мутахассисликлари бўйича ўзаро ҳамкорликда жанговар тайёргарлик машғулотлари олиб борилади. «Бундан кўзланган асосий мақсад, икки мамлакат орасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳамжиҳатликни ошириш, жанговар машғулотларни бажаришдаги кўникма ва тажрибаларни алмашишдан иборат. Айни вақтда ҳар икки томоннинг ҳарбий хизматчилари назарий машғулотлар орқали билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашмоқда», дейилади хабарда. Машғулотлар 14 кун давом этади. Унда ҳар икки томон ҳарбий хизматчилари ўзларининг эгаллаган билим ва кўникмаларини кундузги ва тунги шароитларда амалий жанговар тайёргарлик машғулотлари асосида олиб боришади.www.najot.org/index.php/samar-andda-rossiyalik-arbij-inst/
@user-kl6lk6fp2p
2 жыл бұрын
Додамни кайтариб беринглар
@shermatsaidov6422
2 жыл бұрын
Охират оловига қандай чидайсиз? _________ Абдуллоҳ ибн Марзуққа кўп мол-дунё берилган эди. Бир куни маст бўлиб, ўйин-кулгига берилиб, пешин, аср ва шом намозларини қазо қилиб юборди. Ҳар намоз вақтида жорияси уни огоҳлантириб қўяр эди. Хуфтоннинг вақти ҳам ўтиб кетаётганда мазкур жория бир чўғ олиб келиб, унинг оёғига ташлаган эди, у қўрқиб, ўрнидан туриб кетди ва: «Бу нимаси?» деди. Шунда жория: «Дунё оловига чидай олмас экансиз, охират оловига қандай чидайсиз?» деди. У ҳўнграб йиғлаб юборди ва туриб намозларини ўқиди. Жориянинг айтган гапи унинг хаёлига ўрнашиб қолди. Ундан қутилишнинг ягона чораси қўлидаги мол-дунёсидан воз кечиш эканини англаб етди. Сўнгра жорияларини озод қилиб, қолган мол-мулкини садақа қилиб юборди. Ўзи эса баққолчилик билан тирикчилик қила бошлади. Бир куни Суфён ибн Уяйна ва Фузайл ибн Иёз унинг ҳузурига кирганларида уни тагида тўшаксиз, бошининг остида эса бир ғиштдан бошқа ҳеч нарса йўқ ҳолатда кўришди. Шунда Суфён унга: «Бирор бир киши Аллоҳ учун бирон нарсани тарк қилса, албатта, Аллоҳ таоло унинг ўрнига бошқа нарсани эваз қилиб беради. Аллоҳ учун тарк қилган нарсангиз эвазига У Зот сизга нима берди?» деб сўради. У: «Мана шу ҳолатимга рози бўлишни (яъни, ризоликни) берди», деб жавоб берди. «Қисосут-таибийн»
@adams629
2 жыл бұрын
Бедолаги как живут
@erulan6957
2 жыл бұрын
Кто он такой?
@ghosha7507
2 жыл бұрын
kzitem.info/news/bejne/k4iYtpyFf4SCe6g
@oybekmamazulunov7233
2 жыл бұрын
Zuqqi keldi tosh obilst Zuxridin boyga otadi endi 💵💵💵💵😂
Пікірлер: 23