"Insayt. Психолог ёрдами" кўрсатуви
"Тошкент" телеканали
Психолог: Кўрсатувга сизни нима олиб келди?
Аёл: Ҳаётий муаммолар мени шу кўрсатувга мурожаат қилишимга сабаб бўлди. Оилавий муаммолар мени қийнамоқда. Ёшим 28да, иккита фарзандим бор. Турмуш ўртоғим 34 ёшда. Асосан мени қийнаётган муаммо бу қайнонам билан бўлган муносабатимиз, турмуш ўртоғим оилада битта ўғил, қайнонам билан ўн йилдан бери ҳеч келишолмаяпмиз, қайнонам учун нима қилсам ҳам ёмонман, яхши ҳам гапириб кўрдим, ҳеч бўлмаяпти. Бир яхши бўлиб кетади, лекин яна ёмон бўлиб қолади, шу ўтган ўн йил давомида бир-биримизга ҳеч мослашолмадик. Қайнонам ҳеч тинч қўймайдилар, доим қўрқиб тураман, ҳоҳлаган пайтлари арзимаган нарса туфайли уруш-жанжал қилишлари мумкин. Ўзларининг қизлари бўлсада менга доим бегона инсонга бўлган муносабатда бўладилар. Соғлигим ҳам яхши эмас, ушбу урушлар ортидан кўп марталаб касалхонада ҳам ётиб чиққанман.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz
Негізгі бет 10 йилдан бери қайнонам билан тил топиша олмаяпман... | Insayt. Психолог ёрдами
Пікірлер: 158