Маккада нозил бўлган бу сура бир юз тўққиз оятдан иборат. Унда исломий ақиданинг асл моҳияти: Аллоҳга иймон келтириш, Унинг китобларига, пайғамбарларига, қайта тирилишга ва қиёмат кунидаги жазо-мукофотга ишониш ҳақида сўз боради.
У илоҳий китобларга, хусусан Қуръони Каримга иймон келтиришга қизғин даъват қилиши билан бошқа суралардан ажралиб туради.
Бу сура бошлаб пайғамбарлик ва пайғамбарлар ҳақида сўзлаб, Аллоҳ аввалу охир ҳамма бандаларига Ўз пайғамбарини юборганини, бинобарин, охирги пайғамбар Муҳаммад алайҳис-саломнинг келишларидан ажабланишга ўрин йўқлигини уқтиради.
Кейин худо ва банданинг ҳақиқати баён қилиниб, яратган билан яралган орасидаги алоқа қандай бўлиши лозимлиги айтилади ва одамларга ҳақиқий Парвардигорлари қандай зот эканлиги танитилиб, фақат Унгагина ибодат қилишлари дуруст ва зарур эканлиги таъкидланади. Яна бу сурада мушрикларнинг Қуръонга бўлган муносабатлари ҳақида ҳикоя қилиниб, бу Китоб ҳақиқий илоҳий мўъжиза экани айтилади, Ва "уни Муҳаммад ўзи тўқиб ёзган", деб унга ўхшаш биргина сура ёзиб берсинлар, асоссиз эканлиги ошкор этилади.
Сурада Нуҳ, Мусо, Юнус каби пайғамбарларнинг қиссалари зикр қилинадики, суранинг номи ҳам улардан бири - Юнус пайғамбар исмлари билан аталгандир. Сура ниҳоясида эса пайғамбар алайҳис-саломга фақат Аллоҳнинг кўрсатма-ваҳийларига амал қилиш ва Аллоҳ йўлида чекиладиган озор-машаққатларга сабру тоқат қилиш амр этилади.
Негізгі бет 10. ЮНУС СУРАСИ
Пікірлер: 3