🌸Telegram kanali: t.me/uzshifo_info (Yangi!)
🌸 Instagram: / uzshifo_info (Yangi!)
🌸 Website: uzshifo.info/
----------------------------------
Ушбу фойдали маълумотларни яқинларингиз билан ҳам улашинг ва фикр-мулоҳазаларингиз бўлса комментарияда албатта билдириб ўтинг.
Янги ва фойдали видео-лавҳаларни ўтказиб юбормаслик учун каналга обуна бўлиш билан бирга қўнғироқча устига ҳам босиб қўйинг: goo.gl/hXCTCA
#Гўшт ўрнини ҳеч нарса 100% босмайди, лекин #оқсил (#протеин) учун қуйидаги 12 маҳсулотдан фойдаланса бўлади.
1. Тухум
Бир дона катта тухумда 6 грамм протеин, яъни оқсил мавжуддир. 3 грамм оқсил #тухум оқида ва 3 грамм оқсил тухум сариғида бўлади. Оқсилдан ташқари тухум витамин, минерал ва амино-кислоталарга ниҳоятда бой бўлган маҳсулотдир.
2. Гречка
Бир стакан пиширилган гречкада тахминан 6 грамм оқсил бўлади. Яшил қовурилмаган гречкада эса бу миқдор ундан ҳам кўп. 100 грамм яшил гречкада 13.3 грамм оқсил мавжуддир. Гречкада оқсилдан ташқари яна амино-кислоталар ҳам кўп. Шунинг учун ҳам #гречка ажойиб ва соғлом оқсил манбаи ҳисобланади.
3. Брокколи
Бир стакан #брокколи организмни 5 грамм оқсил билан таъминлайди.
4. Ясмиқ (чечевица)
Ярим стакан пиширилган #ясмиқ организмни 9 грамм оқсил, яъни протеин билан таъминлайди.
Ясмиқни пишириш учун ясмиқни тошлардан тозалаб, яхшилаб ювилади ва 3 стакан сув қайнатилади. Қайнаб турган сувга 1 стакан ювилган ясмиқ солиниб, ёпиқ қозонда 25-30 дақиқа паст оловда пиширилади.
5. Нўхот
Бир стакан #нўхот организмни 12 грамм оқсил билан таъминлайди, бу эса кунлик 24% оқсил эҳтиёжини қоплайди деганидир.
6. Ловия
Бир стакан пиширилган #ловия организмни 15 грамм оқсил билан таъминлайди. Ундан ташқари, ловияда витамин ва минераллар ҳам бисёр.
7. Яшил ловия
Бир стакан пиширилган #яшил ловияда 7-9 грамм протеин мавжуд.
8. Уруғлар
Кунгабоқар уруғи, #кунжут, мак кабилар оқсилга ниҳоятда бойдир. Уларни ўз ҳолича ёки бошқа таомларга қўшиб истеъмол қилса бўлади.
9. #Ёнғоқ ва ёнғоқли спредлар
30 грамм ёнғоқда тахминан 5-6 грамм оқсил мавжуд бўлади. Ёнғоқлар нафақат оқсилга, балки калорияларга ҳам ниҳоятда бой.
10. Йогурт ёки сузма
#Йогурт ёки #сузма оқсилга ниҳоятда бой маҳсулотлар ҳисобланади.
11. Киноа донлари
#Киноа донлари ҳам оқсилга жуда бой! 1 стакан пиширилган киноада 8 грамм оқсил мавжуд. Киноа ёнига нўхот, ёнғоқ-уруғлар, ловия қўшсангиз, оқсил миқдори яна ҳам ошади.
Оқсилдан ташқари киноа 9 хил амино кислота, #магний, #темир ва ичак саломатлиги учун муҳим бўлган эримайдиган толаларга ҳам бой!
Киноани пишириш учун 1 қисм киноа донларига 2 қисм #сув қўшилади ва қайноғига етказилиб, қопқоқ ёпилади ва 15 дақиқа пиширилади. Киноа донларини 24 соат ивитиб истеъмол қилинса яна ҳам фойдли бўлади, бунинг учун ивитиладиган сувга 1/4 чой қошиқ табиий олма сиркаси қўшиб юбориш керак.
12. Сут
Бир стакан сутда 8.26 грамм оқсил мавжуд. Агар сигир сути ичолмасангиз ёки сифатли #сут тополмасангиз, кунжут сути, ёнғоқ ёки #бодом сутларини истеъмол қилсангиз бўлади.
Негізгі бет Гўшт ўрнини босувчи Оқсилга бой 12 маҳсулот!
Пікірлер: 112