Истиғфорнинг ўзи нима? У - тавба дегани. Тавба эса бандани Аллоҳга қайтиши дегани. Бир гуноҳдан, ёмон ишдан, ёвузликдан қўлини тортиш, тийилиш ва иккинчи бор бу ишга қайтмаслик деганидир. Аллоҳ таоло ўз ояти каримасида гўёки Пайғамбаримиз алайҳиссаломга айтади: “Сиз умматларингизнинг ичида бўлганингиз ҳолатда Аллоҳ уларни жазоламайди. Ва модомики улар истиғфор айтиб турар эканлар Аллоҳ уларни азоблагувчи бўлмайди”, деб марҳамат қилади.Мана шу ояти кариманинг тафсирида уламоларимиз айтадики, Аллоҳ таоло томонидан бўладиган кулфатлар, офатлар, азоб-уқубатлар, ҳар-хил кўнгилсизликлар бандаларни ҳимояловчи ва кафиллик берувчи нарса икки хил бўларкан. Биринчиси, Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг бизларнинг ичимизда бўлиб туришлари. У зот жисмонан вафот этганлар, орамизда йўқлар. Демак биринчи кафиллик ҳолати қўлдан бой берилган. Иккинчиси, модомики бандалар Аллоҳ таолога истиғфор айтиб турар эканлар Яратган уларни азобламас экан.
Азизлар, шунинг учун ҳам биз истиғфорни кўпайтирувчи бўлишимиз керак. Пайғамбаримиз (с.а.в)дан алоҳида “Саййидул истиғфор” дуоси қолган. Истиғфорнинг қисқаси, узуни, мукаммали ва, албатта, тилга осони бор. “Астағфируллоҳ” дейишнинг ўзи ҳам истиғфор. Ёки “Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ” ҳам истиғфор саналади. Энг афзали ва мукаммали эса “Саййидул истиғфор”ни айтишликдир.
Рамазон кунларида турибмиз, истиғфорни кўпайтирайлик. Истиғфоримизда ўзимизни, шахсиятимизни эмас, балки бутун дунё мўмин-мусулмонларини ёдга олайлик. Уларнинг ҳақларига дуо қилайлик. Токи бизда бўлган тинчлик, эмин-эркинлик ва хотиржамлик уларда ҳам бўлсин.
Негізгі бет ИККИ КАЛИМА БОР ТИЛГА ЕНГИЛ ТАРОЗИДА ОГИР РАХМОНГА СУЮКЛИ ДОИМ АЙТИБ ЮРИНГ
Пікірлер: 80