Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Фарғона вилоятини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.
Ҳар бир маҳалланинг ихтисослашуви ривожлантирилиши, жорий йилда аҳоли бандлигини таъминлашга 1 трлн сўмдан зиёд маблағ йўналтирилиши айтилди. Вилоятда 2022-2023 йилларда умумий қиймати 31 трлн сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши қайд этилди
Уй-жой ва йўллар қуриш, электр энергияси ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш, мактаб ва боғчаларни таъмирлаш бўйича режалар маълум қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳрида очилган касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолияти билан танишди.
Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги - KOICA билан шерикликда ташкил этилган ушбу мажмуада электроника, ахборот технологиялари, автомобилсозлик, тикувчилик, сартарошлик-косметология каби талаб юқори касблар бўйича мутахассислар тайёрланади.
Давлатимиз раҳбари ўқув жараёнларини кўздан кечириб, ёшлар ва хотин-қизлар билан суҳбатлашди.
Президент Фарғона шаҳрида “Янги Ўзбекистон” массивининг қурилиш майдонида бўлди.
300 гектарли ушбу массивда 298 та кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилган. Массив ўртасидаги 70 гектар майдонда “Янги Ўзбекистон боғи” ва сунъий кўл ташкил этилади.
Давлатимиз раҳбари ҳудудга коммуникация тармоқлари тортиш, уйларга замонавий хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Президент Фарғона вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
Негізгі бет Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи. 2-кун
Пікірлер: 52